19:09 / 19.01.2022
1 452

Литва россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келишини тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолади

Литва россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келишини тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолади
Фото: Uа.News
Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускас россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келиши мамлакат учун бевосита таҳдид туғдиришини маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».

«Юзага келган вазиятда Россия Қуролли Кучларининг Беларусга келишини нафақат хавфсизликка боғлиқ ҳолатни беқарорлаштирувчи омил, балки Литвага тўғридан-тўғри катта хавф сифатида кўриб чиқмоқдамиз», — деб ёзади Анушаускас ўзининг Facebook’даги саҳифасига.

Анушаускас 19 январь куни «Литва хавфсизлигига боғлиқ вазиятни муҳокама қилиш учун» НАТОга аъзо тўққизта давлатнинг элчилари билан учрашишини таъкидлаган.

Минтақадаги вазиятнинг кескинлигига жавобан Литва ҳарбий хизматга чақирилувчилар, шунингдек, украин армиясидаги инструкторлар сонини оширишга, залп ўт очиш ракета тизимлари харидини тезлаштиришга қарор қилган.

Аввалроқ Россия—Беларусь ҳарбийлари ўртасидаги қўшма ўқув машғулотлар 2022 йилнинг февралида ўтказилиши тўғрисида хабар берилганди. Беларусь президенти Александр Лукашенко 17 январь куни Минскда ўтказилган йиғилишда қўшма ўқув машғулотлари февралда бошланишини маълум қилган.

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, Болтиқбўйи давлатлари ва Польшанинг ўн минглаб ҳарбий хизматчилари эътибори Беларусь чегарасига қаратилган. 18 январь куни эса Россия Қуролли Кучларининг «Иттифоқчилик жасорати» қўшма ўқув машғулотларида иштирок этадиган илк бўлинмалари Беларусга етиб келди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литва россиялик ҳарбийларнинг Беларусга келишини тўғридан-тўғри таҳдид сифатида баҳолади