22:27 / 19.01.2022
1 683

Эрон президенти Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?

Эрон президенти Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?
Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, Эрон президенти Иброҳим Раисий чоршанба куни Россия Федерацияси раҳбари Владимир Путин билан учрашиши маълум қилинган эди. Мазкур мулоқот Иброҳим Раисий 2021 йил август ойида ҳукумат раҳбарлигига келганидан сўнг Россияга қилинган илк ташрифи ҳисобланади. Шунингдек у президент этиб сайланганидан кейинги илк халқаро ташрифи ҳам айнан мазкур мулоқотдир.

Ушбу учрашувда муҳокама этиладиган масалалардан бири 2015 йилда АҚШ томонидан Эронга ядро дастурини чеклаш бўйича қўлланилган санкцияларни юмшатиш борасида эканлиги айтилмоқда.

Шунингдек, Раисий бу учрашув икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг бурилиш нуқтаси бўлишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, муҳокамалар сиёсий, иқтисодий, энергетика, савдо ва космик мавзуларда бўлиб ўтади.

Бундан ташқари Раисий ташриф мобайнида Россияда истиқомат қилувчи эронлик фуқаро ва тадбиркорлар билан учрашиши ҳам режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон президенти Путин билан нимани муҳокама қилмоқчи?