Фото: Meduza
Time журнали 31 январда чиқариладиган янги сонининг муқовасига россиялик мухолифатчи Алексей Навальнийнинг суратини жойлади, деб ёзмоқда Meduza. Навальний ҳозир Россиянинг Владимир вилоятидаги 2-сонли колонияда жазо муддатини ўтамоқда.
Фото: Twitter
Нашрда сиёсатчи ҳақида кенг маълумот берувчи мақоланинг чоп этилиши унинг ҳибсга олинишига бир йил тўлган вақтга тўғри келмоқда. Навальний «Новичок» билан заҳарланишдан кейин Берлинда даволаниб, сўнг Москвага қайтган пайтда аэропортда қўлга олинганди.
«Путин қўрққан одам» деб номланган мақола муаллифи — Навальнийни 12 йилдан бери танийдиган Time мухбири Саймон Шустер. У Навальнийнинг таниқли блогерликдан бош мухолифатчига айлангунга қадар сиёсатда босиб ўтган бутун йўлини, жумладан, унинг тузилмалари «экстремистик» деб эълон қилиниши ва мамлакатда тақиқланиши, энг яқин ҳамкорлари эса қувғинда эканини ҳикоя қилади.
Шунингдек, нашрда Навальний билан рус тилидаги интервью чоп этилган. Журналистнинг саволларига сиёсатчи 2021 йил октябрдан 2022 йил январь ойи ўрталарига қадар колониядан юборган бир қатор хатлари орқали жавоб берган. Навальний қуйидагиларни гапирган:
Колониядаги шароитлар ҳақида
Мен яшаётган муҳитнинг энг аниқ таърифи — қамоқхона ичидаги қамоқхона. Отрядимда 13 киши бор. Улардан том маънода фақат биттасига мен билан гаплашишга рухсат берилган. Қолганлари фақат қисқа мулоқотдан нарига ўтмайди. Кўпинча жим ўтирамиз. Ҳамма жойда видеокамералар бор, ходимлар ҳар қандай ҳолатда ҳам мен билан видеорегистраторсиз гаплашмайди. Мен турган баракнинг деразаларига оқ қоғоз қоқилган, шунинг учун ташқарида нима бўлаётганини кўра олмайман. Баъзан ўзимни пойабзал қутисида яшаётгандек ҳис қиламан.
АҚШ—Россия музокаралари ҳақида
Ғарб Путиннинг майда тузоқларига қайта-қайта тушмоқда. У бемаъни талаблар қўймоқда, АҚШ эса бу бемаъниликни эътиборсиз қолдириш ўрнига қандайдир учрашувлар ташкил этиш учун елиб-югурмоқда. Худди мактаб ўқувчиси ўзидан катта синф боласидан қўрққани каби.
АҚШ қатъий санкциялар билан жавоб қайтармоқчи. Лекин Путинга айнан шу керак. Буни тескари ўгирсак, сиз Украинага ҳужум қилмасангиз, биз санкцияларни қўлламаймиз, дегани. Бундай «икки юриш» оддий ва равшан, аммо Путин қандай қилиб уларни Америкага қайта-қайта қўллаётгани ҳайратланарли: кескинлашиш таҳдиди — савдо — ортга юриш, кескинлашиш таҳдиди — савдо — ортга юриш.
Россияга қарши санкциялар ҳақида
АҚШнинг Россиядаги хорижда активлари бўлмаган айрим полковник ва генералларни санкциялар рўйхатига қўшаётганини кўриб, кўзимизни юмишдан чарчадик. Улар Путин истакларининг оддий ижрочилари, холос.
Путинга таъсир ўтказмоқчи бўлсангиз, унинг шахсий пулига таъсир қилинг. Улар ёнгинангизда. Путиннинг пулларига эгалик қиладиган олигархлари ва дўстларининг исмларини ҳамма билади. Унинг яхталари ва саройларини кимлар молиялаштираётганини, иккинчи ва учинчи оиласини кимлар боқаётганини биламиз. Бу элитанинг айримларини Путин режими охир-оқибат фойдадан кўра уларнинг ҳиссий фаровонлиги учун муаммо эканини тушунишга мажбур қилиш лозим.
Ўтган йил давомида Россияда қандай ўзгаришлар бўлди?
2020 йилнинг кузидаги ва ҳозирги Россия — бошқача сиёсий режимга эга турли мамлакатлар. Ўшанда ҳам у тўлиқ авторитар ҳукумат эди, лекин шунга қарамай, номзодларнинг сайловлардан оммавий ва бутунлай четлатилиши, барча мустақил журналистларнинг «хорижий агент» сифатида, минглаб одамларни жуда камчилик тасаввур қила оладиган экстремист сифатида тан олиниши бор эди. Беларусдан узоқ йилларни талаб қилган йўлни Россия бир неча ойда босиб ўтди.
Россиядаги сиёсий ўзгаришлар сценарийлари ҳақида
Россияда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Турмуш даражасининг пасайиши туфайли оммавий тартибсизликлардан (даромадлар кетма-кет саккизинчи йил пасаймоқда) сарой тўнтаришигача. Одил умумий сайловларга эришишни бош мақсадим сифатида кўраман. У ерда мен сайловчилар белгилайдиган жойни аллақачон эгаллаб оляпман. Ҳа, эҳтимол, қандайдир кўча воқеалари ва норозилик намойишлари бўлиши мумкин, аммо улардан кейин фақат адолатли сайловлар бўлади.
Путин Навальнийни қамоққа ташлаб нимага эришди?
Бу Путиннинг шахсий ҳиссий қарори эканига шубҳа йўқ. «Ожизлигингни кўрсатма» мантиғи билан ҳаракат қилиб, оқилона ҳисоб-китоблардан воз кечди. Хўш, нимага эришилди? Мен муҳрланган ойнали қутида яшаяпман, этик ва бушлат (маҳбусларнинг иш кийими)да юрибман. Оёғимда этик билан Time журналига интервью беряпман, бизнинг «Ақлли сайловларимиз» эса барча йирик шаҳарларда ўз номзодларини ғарқ қилди. Қўшимчасига эмиграция тўлқини. Яна жамиятнинг ғазаби. Қолаверса, ҳозир ягона дўст — Лукашенко. Бундай мамлакат эса инвестицияларни қабул қилмайди. Демак иқтисодий ўсиш бўлмайди. Буларнинг барчасига менинг ҳибсга олинишим сабаб бўлди, демайман, лекин бу воқеалар занжиридаги муҳим туртки бўлгани аниқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда