
Чехияда Прага йўналишидаги Д5 автострадасининг 33-километрида 20 январь куни катта йўл транспорт ҳодисаси юз берди ва бирйўла 40 та автомобиль бир-бирига урилди. Бу ҳақда Сeska televize хабар берган.
Авария оқибатида олти нафар одамга талафот етган. Хабарга кўра, ЙТҲда жабрланганларнинг уч нафари вертолётда Прагадаги шифохонага етказилган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter
Автоҳалокат юз берган жойга фавқулодда хизматлар ходимлари етиб келган, қутқарувчилар вертолёти ҳам сафарбар этилган. ЙТҲ туфайли Прагага олиб борадиган йўл вақтинча ёпилиб қолган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: Twitter «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар