
Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШнинг Россияда ишлаб чиқарилган Ми-17 вертолётларини Украинага бериш ниятини тасдиқлади.
Аввалроқ, Афғонистонда ҳокимиятни толиблар эгаллагунга қадар ушбу вертолётларни афғон армиясига топшириш мўлжалланган эди.
“Биз яқинда Конгрессни Ми-17 вертолётларини етказиб бериш ниятимиз ҳақида хабардор қилдик. Шунинг учун мен президент кутиб турибди деб айтмаган бўлардим. Бу йўналишдаги ҳаракатлар яққол кўриниб турибди”, – деди Псаки жума куни Оқ уйда журналистлар учун навбатдаги брифингда.
АҚШ маъмурияти Украинага Россияда ишлаб чиқарилган бешта Ми-17 вертолётини бериш нияти ҳақида Конгрессни хабардор қилгани ҳақида аввалроқ The Wall Street Journal нашри хабар тарқатган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар