21:43 / 23.01.2022
1 116

Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди

Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди
Фото: Yandex
Америкалик миллиардер ва Amazon асосчиси Жефф Безос ўлимга қарши дори яратиш устида ишлаётган Alto Labs стартапига 3 миллиард доллар сармоя киритди. Бу ҳақда The Conservation нашри хабар берди.

Лойиҳанинг дастлабки иштирокчиларидан бири Британиянинг GlaxoSmithKline фармацевтика компаниясининг собиқ бош олими Хел Беррон бўлди. Ғояни амалга ошириш ишларига Нобель мукофоти совриндорлари Шиня Яманака ва Женнифер Доудна ҳам қўшилди.

Олимлар ҳужайраларни қайта дастурлаш жараёнини, яъни уларнинг илдиз ҳолатига қайтишини ўрганиш орқали ўлимга даво яратишни режалаштирмоқда. Нашрнинг таъкидлашича, лойиҳа муваффақиятли бўладими ёки йўқми, номаълум, аммо тадқиқотчилар қаришга қарши кураш соҳасида янги кашфиётлар қилиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Жефф Безоснинг фонди иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун яна 443 миллион доллар хайрия қилишини эълон қилганди. Хусусан, фонд энергияни тежайдиган технологияларга ихтисослашган BlocPower компаниясига 5,5 миллион доллар сармоя киритган ва асосий эътибор шаҳарлардаги биноларнинг қурилиши ва модернизациясига қаратилган. Фонд томонидан ажратилган миллионлар аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун иқлим ва тоза энергияга сармоя киритиш ташаббусига йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Безос ўлимга қарши дори ишлаб чиқишга 3 млрд доллар сармоя киритди