Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс.
Фото: Reuters
Буюк Британия Россияни Украинада олий ҳокимиятни алиштириш ва қўшни давлат тепасига кремлпараст сиёсатчиларни келтиришга уринишда айблади. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг баёнотида сўз боради.
«Бизда Украинага ҳужум қилиш ҳамда уни босиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётган Россия ҳукумати Киевга россияпараст етакчини қўйишга уринаётганини тасдиқловчи маълумот мавжуд. Бу борада Украина парламентининг собиқ депутати Евгений Мураев асосий номзод сифатида кўрилмоқда», – дейилади баёнотда.
Британия ТИВга кўра, Россия махсус хизмати украиналик кўплаб собиқ сиёсатчилар билан мулоқот олиб бормоқда. Улар сафида Украина бош вазири ўринбосари ва бош вазири Сергей Арбузов (2012-2014), президент Виктор Янукович маъмурияти раҳбари ва бош вазир ўринбосари Андрей Клюев (2010-2012), Украина бош вазири Николай Азаров (2010-2014) ҳамда Украина миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Владимир Сивкович (2010-2014) каби сиёсатчилар номи қайд этилган.
«Россия тангликни бартараф этиши, агрессия ва дезинформация кампаниясини бас қилиши ва дипломатия йўриғига юриши керак. Буюк Британия аввал ҳам иттифоқчилар билан бирга баёнот берганидек, Россиянинг Украина ҳар қандай ҳамласи улкан стратегик хато бўлади ва бунинг учун катта товон тўлашга тўғри келади», – дейди инглиз ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Лиз Трасс.
Расмий Москва Британия ТИВнинг баёнотини дезинформация деб атаган ва қиролликни провокациядан тийилишга чақирган.
Хабарларга кўра, Россия Украина билан чегара ҳудудларда 100 минг аскарни сафарбар ҳолга келтирган. АҚШ, Буюк Британия ҳамда НАТО Кремль Украинага бостириб киришни режалаштирмоқда деб ҳисоблайди. Украина маъмурияти ҳам шундай фикрда.
Москва эса ҳужум ҳақидаги баёнотларни рад этмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ президенти Жо Байден Украинага ҳужум Россия учун ҳалокатли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган.
Россия Украинага босқин уюштиргудек бўлса, Қўшма Штатлар шахсан президент Владимир Путинга санкциялар жорий этмоқчи. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда