
Курдлар икки кун аввал Суриядаги Хасака шаҳрида Гвайран қамоқхонасини эгаллаган ва у ердагиларни (болалар ҳам бор) гаровга олган ИШИД жангариларини ҳудудда сиқувга олган. Бу ҳақда France24 хабар берди.
Қайд этилишича, АҚШ қуроллари ва кийимларидаги курд отрядлари беш кундан бери ИШИД террорчиларига қарши жанг олиб бормоқда. 20 январда 100 га яқин жиҳодчилар Гвайрандаги қамоқхонага ҳужум уюштирган ва у ердаги маҳбусларни, хусусан, ўз шерикларини озод қилишга уринган. Жанглар оқибатида 160 га яқин одам ҳалок бўлган ва улар орасида 45 нафари курдлар. Шунингдек, етти нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.
Хабарларга кўра 24 январда 300 га яқин жангарилар ҳукумат қўшинларига таслим бўлган, аммо қамоқхонада 100 дан зиёд жиҳодчилар 30 га яқин одамни гаровда ушлаб турибди.
25 январь куни курдлар жангарилар билан ичкарига шифокорларни киритиш ва яраланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан музокаралар олиб борган. Курдлар террорчиларнинг асирларни ва қамоқхона қўриқчиларини озод қилишни сўрамоқда.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар