Зоран Миланович (чапда) ва Андрей Пленкович.
Фото: NEWSRU / РИА НОВОСТИ
Хорватия бош вазири Андрей Пленкович мамлакат президенти Зоран Миланович айтган сўзлар учун кечирим сўради.
Аввалроқ президент Зоран Миланович Украинада вазият кескинлашса мамлакат ҳукумати Шарқий Европадаги НАТО кучларидан ўз ҳарбий хизматчиларини чақириб олишини айтганди. Унинг фикрича, Шимолий Атлантика альянсида Киевга жой йўқ.
Бош вазир Пленкович «Twitter»даги саҳифасида Украинада хорват ҳарбийлари йўқлигини ёзди. Президентнинг сўзларидан таажжубга тушганини таъкидлаб, бу ҳукуматнинг позициясини англатмаслигини билдирди. Бош вазир украин халқидан президент Зоран Миланович айтган сўзлар учун кечирим сўради.
Пленкович қўшимча қилишича, Хорватия сиёсати Украинадаги вазиятнинг юмшаши ва унинг яхлитлигини қўллаб-қувватлашни кўзда тутади.
Украина ташқи ишлар вазирлиги хорват президентининг баёнотига норозилик билдирганди. Киев унинг сўзлари икки мамлакат муносабатларига зарар етказади деб ҳисоблашини билдириб, расмий раддия талаб қилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда