Фото: Reuters
Хитойлик олимларнинг маълум қилишича, Африкада аниқланган NeoCoV коронавируси ҳужайраларга кириб боришда SARS-CoV-2 билан ўхшаш жиҳатларга эга ва у одамлар учун потенциал хавф туғдириши мумкин. Олимларнинг мақоласи bioRxiv порталида чоп этилган.
NeoCoV Жанубий Африкадаги кўршапалакларда топилган ва ҳозирча ушбу популяцияда тарқалмоқда. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, у мутацияга учрашга оид яширин потенциалга эга ва бунинг натижасида нафақат ҳайвон ҳужайраларига, балки одамларникига ҳам кириб бора олади.
NeoCoV — Яқин Шарқ респиратор синдромининг қўзғатувчиси бўлган MERS-CoV коронавирусининг яқин қариндоши. MERS-CoV эпидемияси 2010 йилларда қайд этилган.
«Ушбу тадқиқотда биз кутилмаганда NeoCoV ва унинг яқин қариндоши PDF-2180-CoV кўршапалаклар ангиотенсинга айлантирувчи фермент 2 нинг баъзи турларидан (АCЕ2 респератор, улар орқали айрим коронавируслар танага киради) самарали фойдаланиши мумкинлигини ва АCЕ2 инсон организмига кириб бориши учун унчалик қулай эмаслигини аниқладик», — деб ёзади олимлар.
COVID-19 пандемиясини келтириб чиқарган SARS-CoV-2 коронавируси ҳам организмга кириш учун АCЕ-2 дан фойдаланади.
Хитойлик олимларнинг таъкидлашича, уларнинг тадқиқотида MERS-CoV коронавируси «қариндошлари»нинг АCЕ2 дан биринчи марта фойдаланаётгани маълум бўлган. Бу «потенциал биохавфсизлик таҳдидини» очиб беради, дейди улар.
Олимларнинг таъкидлашича, вируснинг ҳаракатини диққат билан кузатиб бориш керак. Шу билан бирга, улар NeoCoV га хос хусусиятлар ҳануз етарлича тушунилмаганини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда