Фото: «РИА Новости»
АҚШнинг Украинадаги элчихонаси Америка фуқароларини мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу борадаги мурожаат дипломатик миссия сайтида пайдо бўлган.
«Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар хавфи ортиб бораётганини ҳисобга олсак, Украинадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатлигича қолмоқда ва кутилмаганда ўзгариши мумкин. АҚШ элчихонаси Украинадаги Америка фуқароларини мамлакатни айни вақтда, тижорий ёки шахсий транспортдан фойдаланган ҳолда тарк этишга чақиради», — дейилади хабарда.
Бир неча кун олдин АҚШ Давлат департаменти Американинг Киевдаги элчихонаси ходимларининг бир қисми, шунингдек, барча ходимларнинг оилалари эвакуация қилинишини маълум қилганди. Бундан ташқари, Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Украинага боришдан тийилишга чақирган.
Аввалроқ The New York Times газетаси 2022 йил бошида Россия Украинадан ўзининг дипломатик ходимлари оилаларининг аъзоларини олиб чиқиб кетганини ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, Киевдаги элчихона ва Лвовдаги консулликдан жами 50 яқин одам кетган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги газетанинг ушбу мақоласига нисбатан «Россиянинг Киевдаги элчихонаси штат режимида ишлаётганини» билдирган.
22 январь куни Билд таблоиди Германия Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги элчихонаси ходимларининг оилаларини эвакуация қилиш режасини ишлаб чиқаётганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Украина билан чегарада Россия қўшинларининг тўплангани ҳақидаги маълумотлар октябрь ойида ғарб ОАВларида пайдо бўлишни бошлаган. Ноябрь ойи ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский чегарада 100 минг Россия қўшини борлигини маълум қилган. АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд Россиянинг Украинага «бостириб кириши» 2022 йил бошида содир бўлиши мумкинлигини айтган.
Москва бу маълумотларни рад этиб, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик ҳақидаги хабарларни «қуруқ, асоссиз кескинлик» деб атамоқда. Қолаверса, Россия ғарб давлатларидан НАТОнинг шарққа томон кенгаймаслиги, Украина эса бу ташкилотга қабул қилинмаслиги ҳақида кафолат талаб қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда