Қирғизистон – Тожикистон чегарасида отишма юз берди

Фото: «24.kg»
Қирғизистон – Тожикистон чегарасида, Торт-Кочо манзилида ҳар икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида отишма бошланди. Бу ҳақда «24.kg» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, бугун соат 18:15 да тожик ҳарбийлари Боткен туманидан ўтувчи Ўш – Исфана йўлининг Торт-Кочо манзилидаги қисмини бир томонлама ёпиб қўйишган.
Ҳодиса жойига Боткен чегара отряди бошлиғи, полковник Рустам Миршокиров (Тожикистон) ва Чегара хизмати бошқармаси бошлиғи, полковник Қиялбек Толонбаев (Қирғизистон) етиб боришган.
Чегаранинг ушбу қисмига ташланган ҳарбий бўлинмалар кучайтирилган тартибга ўтказилгани айтилмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Қирғизистон – Тожикистон чегарасида, Торт-Кочо манзилида ҳар икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида отишма бошланди. Бу ҳақда «24.kg» ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Манбага кўра, бугун соат 18:15 да тожик ҳарбийлари Боткен туманидан ўтувчи Ўш – Исфана йўлининг Торт-Кочо манзилидаги қисмини бир томонлама ёпиб қўйишган.
Ҳодиса жойига Боткен чегара отряди бошлиғи, полковник Рустам Миршокиров (Тожикистон) ва Чегара хизмати бошқармаси бошлиғи, полковник Қиялбек Толонбаев (Қирғизистон) етиб боришган.
Чегаранинг ушбу қисмига ташланган ҳарбий бўлинмалар кучайтирилган тартибга ўтказилгани айтилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…