22:33 / 27.01.2022
940

Ослода «Толибон» ва Ғарб дипломатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Ослода «Толибон» ва Ғарб дипломатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
Фото: EPA
Норвегия пойтахти Ослода Ғарб дипломатлари ва ҳуқуқ фаолларининг «Толибон» вакиллари билан музокаралари якунига етди. Учрашувнинг асосий мавзуси афғон халқига гуманитар ёрдам бериш ва мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масаласи бўлди, деб ёзади Al Jazeera.

Бу 2021 йилнинг августида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган ва шундан бери халқаро миқёсда қонуний ҳукумат деб тан олинишига интилаётган «Толибон» ҳаракатининг Ғарб расмийлари билан илк музокаралари.

«Толибон» ўзига қаратилган санкцияларни олиб ташлашни, банк-молия тизимининг инқирози туфайли мамлакатдаги гуманитар инқирозни бартараф этиш учун зарур бўлган қарийб 10 миллиард долларлик халқаро молиявий ёрдамни блокдан чиқаришга эришишни мақсад қилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоботида айтилишича, афғонистонликларнинг 55 фоизи очликдан азият чекмоқда

Учрашув чоғида Ғарб дипломатлари ўз талабларини санаб ўтди ва улар бажарилсагина, Афғонистонга молиявий ёрдам кўрсатилишини билдирди. Масалан, талаблардан бири ўғил болалар ва қизларнинг мактабда бирдек таълим олиши ҳақида эди.

Ҳозирча ҳеч бир давлат «Толибон» ҳукуматини тан олмаган, Норвегия Ташқи ишлар вазирлиги бу учрашувлар «Толибон»ни тан олиш эмаслигини таъкидлаган.

Айни пайтда Норвегия бош вазири Ёнас Гар Стере Ослода «Толибон» ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган музокараларни зарур аҳамиятга эга деб атаган. Унинг сўзларига кўра, толибларни таклиф қилиш Норвегия ҳукумати учун осон бўлмаган. У музокараларни Афғонистондаги гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлидаги «биринчи қадам» деб атади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ослода «Толибон» ва Ғарб дипломатлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди