14:11 / 28.01.2022
2 621

“Ҳамма тинчлансин”. Украинани ким гаровга олди?

“Ҳамма тинчлансин”. Украинани ким гаровга олди?
Ғарб сиёсатчилари яқинлашиб келаётган уруш ҳақидаги баёнотларида ўзлари адашиб қолишмоқда, НАТО бўйича иттифоқдошлар бўлса ўз аскарларини фронтга жўнатиш ниятида эмас. Ҳаммани узоқ вақт давомида Россия ҳужуми билан қўрқитган Киев энди тинчлантирмоқда. ОАВда Украина мавзусида жазава яна ошмоқда, украинага қурол етказиб бериш ҳажми ҳам ошмоқда. "Нормандском формати"даги учрашув вазиятни ўзгартира оладими?

Ҳамма тинчлансин
ОАВда ҳарбий мавзу атрофида жуда кўп шов-шов, бўлмоқда. Дўстлар, ҳамкасабалар, сизлардан илтимос, ваҳимани бироз пасайтиринг. Вазиятни биз яхши тушуниб турибмиз, ваҳима учун ҳеч қандай асос йўқ. Ҳамма тинчлансин”, - деб кутилмаганда ўз нуқтаи назарини ўзгартирди Украина миллий хавфсизлик кенгаши котиби Алексей Данилов. Ваҳоланки, шу кунга қадар у “Россия таҳдиди” борасида гапириб келаётган эди.

Президент Владимир Зеленский ҳам украиналикларга мурожаат билан чиқди. У ҳам “Мамлакат шарқида вазият назорат остида” деб баёнот берди. Биз вазиятни тинчлик йўли билан ҳал қилиш, можарони бартараф этиш учун қўлимиздан келган ҳамма ишни қилмоқдамиз. Биз барчасидан хабардормиз ва барча керакли ишларни амалга оширмоқдамиз, - деб дўконлардан “гугурт ва гречкани” катта миқдорда сотиб олмасликни сўради.

Кейинроқ маълум бўлишича Украин мудофаа вазири Алексей Резников ҳам ҳеч қандай “ҳужум кутмаётган” экан. "Айни дамда Россия Қуролли кучлари бирорта ҳам зарба берувчи гуруҳ ташкил қилгани йўқ. Шундай бўлганда биз улар эртага бизга ҳужумга ўтади деб ўйлашимиз мумкин эди", — деб тушунтирди у.

Устига-устак Украина Олий Радасига август ойида жўнатилган “Ўтиш даврида давлат сиёсати тўғрисида” номли ҳужжат қайтиб чақириб олинди. Ушбу ҳужжатда Россияни “агрессор” дейишган ҳамда ДНР ва ЛНРда берилган ҳар қандай ҳужжат - ноқонуний деб аталган. Москва ушбу ташаббусни Минск шартномаларидан воз кечиш деб қабул қилди.

АҚШ ва Британия томонидан бошланган дипломатларни олиб чиқиш ҳаракати давом этмади. Европаликлар буни қўллаб-қувватлашмади. ЕИ ташқи ишоар олий вакили Жозеп Боррел айтишига кўра “эвакуация учун ҳатто минимал эҳтиёж ҳам йўқ”.

Шундай бўлса-да Ғарб ОАВлари ва сиёсатчилари ваҳима сочишда давом этмоқда. The Times, масалан, 52 ёшли киевлик аёл Марина Жагло ҳақида репортаж чиқарган. У аёл “руслар ҳужумидан” ҳимояланиш учун бир неча минг долларга қурол ва ҳарбий кийим-бош сотиб олган. “Мен ҳеч қачон овга чиқмаганман. Агар вазият шу даража етса, биз Киев учун жанг қиламиз”, - дейди у интервьюда.

Британиянинг яна бир нашри Financial Times “Россия Киевни блицкриг (тезкор ҳужум) ёрдамида эгаллаб олмоқч деб ёзган. Даниянинг DR нашри бўлса "Украина 130 минг фуқаролардан кўнгиллилар отряди тузмоқда – Россия ҳарбий таҳдидига ана шундай жавоб”. "Иш кунлари 44-ёшли харковлик Александр Крупский болалар китоблари чоп этиладиган кичик нашриётда ишлайди, дам олиш кунлари эса ўз ватанини ҳимоя қилиш учун ҳарбий форма кийади", — деб ёзади журналистлар.

Уларнинг америкалик ҳамкасабалариинг эса яқин вақт ичида “Россияда билан Украина туфайли уруш бўлишига ишончи комил”. “Россия таҳдиди туфайли Байден минглаб скар, жанговар кема ва самолётларни Болтиқбўйи ва Шарқий Европага жўнатади” – деб ёзган The New York Times.
Лекин бундай иштиёқларни ҳамма ҳам маъқуллаётгани йўқ. “Биз ростдан ҳам, биз учун ҳеч қандай стратегик аҳамиятга эга бўлмаган ва қандайдир коррупцияга ботган Шарқий Европа давлати учун жанг қиламизми? Ўз уйимизда ҳам ҳамма нарса кўнгилдагидек эмас-ку? Сал-пал ақли бор бўлган одам бундай ишни қилмаган бўларди”, - дейди Fox News эфирида Тони Бобулински.

Шу билан бир вақтда Вашингтон Россия билан қарама-қаршиликка Японияни ҳам куч билан тортмоқда. Японияда “Ғарбни Ғарбни кўнглини хира қилмасликни” сўрашмоқда, деб ёзади Япониянинг Sankei Shimbun газетаси. "Байден ва Япония бош вазири Кисиданинг сўнгги онлайн учрашувида асосий масала – Япониянинг Украина бўйича Россияга қарши курашда иштироки бўлган эди”, - дейди мақола муаллифи.

ОАВлар Украинага “эҳтимолий ҳужумларнинг” кўплаб схемалари пайдо бўлди. The Washington Post, масалан америка разведкасига асосланган ҳолда бир неча фронтлар бўйича ҳужумлар бўлишини кутишмоқда. Bild нашри бўлса бир вақтнинг ўзида икки хил жанговар операциялар эҳтимолини айтиб ўтди.

"Бизнинг бунга ҳеч қандай алоқамиз йўқ ва бўлмайди ҳам, мен сизга буни кафолатлайман”, - деди Хорватия президенти Зоран Миланович. Хорватия НАТО аъзоси, лекин Россия ва Украинанинг эҳтимолий можаросида иштирок этишни истамайди. Агар уруш бошланиб қолса Загреб хорватиялик аскарларнинг барчасини ўз ватанига қайтаради.

Мисли кўрилмаган санкциялар
Сиёсатчилар бўлса Россияга “мисли кўрилмаган санкциялар” билан пўписа қилишмоқда. Дания ташқи ишлар вазири Йеппе Кoфода айтишига кўра, Москвага қарши 2014 йилдагидан кўра ҳам қаттиқроқ санкциялар киритилади. Джозеф Байден эҳтимолий чораларни санаб ўтди: SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиш, Россия банкларига доллар билан операцияларни таъқиқлаш, Россиянинг энг юқори лавозимдаги шахслари, бизнесменлари ва журналистларига нисбатан санкциялар киритиш ва "Шимолий оқим— 2" газ қувурига ҳам.

Елисей саройи дипломатиядан умид қилмоқда. Франция президенти Макрон Украина чегараси яқинидаги вазият борасида хавотирлари борлигини билдирни ва вазиятни тинчлинтиришга чақирди. У ўз таклифларини ФРГ канцлером Олаф Шольц билан муҳокама қилади. Хуллас Париж ва Берлин “Норманд формати”да диалог тарафдори.

Айнан ушбу мақсадда 26 январь куни Парижда Германия, Россия, Украина ва Франция вакиллари учрашув ўтказади. Москва номидан у ерда президент администрацияси раҳбари Дмитрий Козак иштирок этади. Бундай форматда музокаралар августдан буён ўтказилмаган эди.
Минск шартномаси тобора бузилиб бормоқда. Киев улар эҳтимол эскирган, керак эмас, деган эди. Содир бўлаётган воқеаларга қараганда, улар Минск шартномасидан аллақачон воз кечган, - дейди Россия Халқаро ишлари кенгаши (РСМД) директори Андрей Кортунов. — Бу учрашув— “Минск”га қайтишга уриниш бўлади, бир вақтнинг ўзида унга амал қилиш ва можарони тинчлантириш”.

- "Аслида ҳеч км катта урушни хоҳламайди, бундан мамлакат учун ҳеч қандай яхшилик чиқмаслигини Украинада ҳам тушунишади”, - дейди Кортунов.

Вашингтон ваЛондон Киевга ҳали ҳам қурол аслаҳа жўнатишда давом этмоқда. Яқинда яна 90 тонна олиб келишди. АҚШ ундан ҳам кўпроқ бериши мумкинлигини айтмоқда. “Норманд форматида”ги учрашувда иштирок этмаётган Оқ уй эҳтимол у ерда тинчлик бўлишидан манфаатдор эмас. Сўз учида эса америкаликлар “вазиятни дипломатик услубда тинчлантиришмоқчи”.

Ксения Мельникова

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Ҳамма тинчлансин”. Украинани ким гаровга олди?