
Фото: inform.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатда содир бўлган фожиали январь воқеаларини мустақилликнинг барча йилларида кузатилган энг оғир синов деб атади.
«Ҳеч кимга сир эмаски, тизимли коррупция январдаги воқеаларга ўзига хос туртки бўлди», деди Тўқаев жума куни «Нур Отан» партиясининг навбатдан ташқари қурултойида.
Шу билан бирга, Тўқаевнинг фикрича, январь воқеалари Қозоғистон жамиятнинг етуклиги ва давлатнинг қобилияти бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтганини кўрсатди.
«Аммо биз бу воқеаларнинг барча сабаб ва оқибатларини чуқур таҳлил қилишимиз керак. Фожиадан барча сабоқ чиқариши керак», - деди Тўқаев.
«Биз конституциявий тузумга, давлат асосларига, мамлакат яхлитлигига, халқ бирлигига путур етказишга ва ҳокимиятни эгаллаб олишга қаратилган пухта режалаштирилган ҳужумга дуч келдик», - деди Тўқаев.
Январь ойи бошида Жанаўзен шаҳрида (мамлакат ғарбида) бошланган тинч намойишлар иқтисодий ва сиёсий талаблар билан бутун мамлакат бўйлаб оммавий норозилик намойишларига айланиб кетди.
Баъзи ҳудудларда тартибсизликлар бошланди, маъмурий бинолар, полиция бўлимлари ва дўконларга ҳужум қилинди. Жиноий тўдаларнинг ҳаракатларидан энг кўп Олмаота шаҳри жабр кўрди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар