Фото: Twitter
АҚШ президенти Жо Байден ва рафиқаси Жилл яна бир уй ҳайвони — Виллоу лақабли икки яшар мушукни асраб олди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
«Виллоу Оқ уйга севимли ўйинчоқлари ва ширинликлари билан жойлашмоқда. Бу ерда у кашф қиладиган жойлар кўп», — дея биринчи хонимнинг матбуот котиби Майкл Ла Розадан иқтибос келтирган агентлик. Нашр маълумотларига кўра, Виллоу яшил кўзли кул ранг мушук бўлиб, унинг лақаби Жилл Байденнинг она шаҳри Виллоу Гроув шарафига қўйилган.
Илгари мушук Пенсильваниядаги фермада яшаган. У 2020 йилги президентлик сайловолди кампанияси вақтида саҳнага сакраб чиқиб, биринчи хонимнинг нутқини бўлиб қўйган пайтда Жиллда кучли таассурот қолдирган.
Жилл Байден Виллоунинг суратларини Twitter’га жойлаштирди. «Танишинг, Виллоу!», — дея суратларни изоҳлаган Америка президентининг рафиқаси.
Фото: Twitter
Фото: Twitter
Оқ уйда 2009 йилдан бери мушук боқилмаган. Ўша пайтда Жорж Бушнинг президентлиги даврида қароргоҳда Ҳиндистон мушуги яшаган.
Виллоу Байденларнинг учинчи уй ҳайвонига айланди. Президент ва биринчи хонимнинг Чемп ва Мейжор лақабли овчарка итлари бор. Чемп Оқ уйда яшайди, Мейжор эса икки кишини тишлаб олганидан кейин Байденнинг Уилмингтондаги шахсий уйига юборилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда