date
views 1 029

Конгода БМТ ходимларини ўлдиришда айбланган 51 киши ўлимга ҳукм қилинди

Конгода БМТ ходимларини ўлдиришда айбланган 51 киши ўлимга ҳукм қилинди
Зайда Каталан ва Майкл Шарп
Фото: The Guardian

Конго Демократик Республикасида ҳарбий трибунал 2017 йилнинг март ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг икки ходимини ўлдирганликда айбланган 51 кишини ўлимга ҳукм қилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Иш юзасидан жами 54 киши судланган. Улардан бири 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, яна икки нафари оқланди. Айбланувчиларнинг бир қисми уларни ҳибсга олишнинг имкони бўлмагани ёки ҳибсдан қочиб кетгани учун сиртдан ҳукм қилинди.

Конгода 2003 йилдан бери ўлим жазосига мораторий киритилган, шунинг учун ҳукм қилинганлар умрбод қамоқ жазосини ўтайди.

2017 йилда БМТ экспертлари — Швеция фуқароси Зайда Каталан ва АҚШ фуқароси Майкл Шарп марказий Касай минтақасида ҳукумат қўшинлари ва халқ лашкари ўртасидаги можарони ўрганаётган пайтда бедарак йўқолган.

Икки ҳафта ўтгач, уларнинг жасади топилган. Маълум бўлишича, қуролли шахслар ташкилот ходимларининг йўлини тўсган ва далага олиб чиқиб, қатл қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Конгода БМТ ходимларини ўлдиришда айбланган 51 киши ўлимга ҳукм қилинди