
Фото: Radio PIO
29 январь куни Мексика ғарбидаги Халиско штатида 20 дан ортиқ йўловчини олиб кетаётган микроавтобус ағдарилиб кетди. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаси Twitter’да маълум қилди.
«Автоҳалокатдан кейинги қутқарув операцияси якунига етди. Саккиз эркак ва тўрт аёл, жумладан, икки нафар вояга етмаганлар воқеа жойида вафот этди, яна бир киши касалхонада жон берди, 10 нафар йўловчи жароҳат олди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, беш нафар жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда. Фожианинг эҳтимолий сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Шу билан бир вақтда Боливиянинг Кочабамба департаментида йўловчи автобуси тоғ йўлидан қулаб тушган. Correo del Sur хабарига кўра, ЙТҲ оқибатида ўн бир киши ҳалок бўлган, етти киши жароҳат олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар