13:04 / 31.01.2022
1 754

Байден «Толибон» ҳукуматини тан олишнинг биринчи шартини айтди

Байден «Толибон» ҳукуматини тан олишнинг биринчи шартини айтди
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден «Толибон» ҳукуматининг қонунийлиги масаласини кўриб чиқиш учун зарур бўлган дастлабки шартни айтди. Бу ҳақда Оқ уй сайтидаги баёнотда маълум қилинган.

Байден «Толибон»дан 2020 йилда Афғонистонда қўлга олинган АҚШ ҳарбий денгиз кучлари фахрийси Марк Фрерихсни озод қилишни талаб қилди ва шундан кейингина толиблар ҳукуматини қонунийлаштириш муҳокамаси бошланиши мумкинлигини айтди.

«‘Толибон’ уларнинг қонунийликка интилишлари борасидаги ҳар қандай масаланинг кўриб чиқилишига умид қилишдан аввал Маркни зудлик билан озод қилиши керак. Бу масалада ҳеч қандай музокарага ўрин йўқ», — деди Байден.

Баёнотга кўра, Фрерихс 2020 йилнинг февраль ойи бошида Кобулда ғойиб бўлган. У Афғонистонда ўн йил қурувчи-муҳандис бўлиб яшаганди.

Байденнинг айтишича, Иллинойс штатида туғилган Фрерихснинг оиласи «уқубатли икки йилни бошидан кечирган, унинг хавфсизлиги учун ибодат қилган, қаердалиги ва аҳволи қандай экани ҳақида ҳар хил гумонда бўлган ва унинг қайтишини тилаган».

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден «Толибон» ҳукуматини тан олишнинг биринчи шартини айтди