date

Олимлар COVID-19 дан «супериммунитет» олиш усулини аниқлади

Олимлар COVID-19 дан «супериммунитет» олиш усулини аниқлади
Фото: Getty Images
Вакцинациядан кейин коронавируснинг омикрон штаммига чалинган беморларда COVID-19 нинг келажакдаги турларига қарши «супериммунитет» ҳосил бўлиши мумкин. Бу каби маълумотлар Орегон саломатлик ва илм-фан университети олимлари томонидан эълон қилинди, деб хабар беради Business Insider.

Таъкидланишича, «супериммунитет» фақат вакцина асосида ишлайди, чунки касалликдан кейинги табиий ҳимоя вирусдан «оддий» ҳимояни таъминлай олади холос.

Олимларнинг аниқлашича, дельта штамм вақтида касалликдан тузалган эмланган фуқаролар Pfizer дори воситасининг иккинчи дозасини олгандан кўра самаралироқ ҳимояга эга бўлган.

«Нафақат антитаналар даражаси, балки турли хил вариантларни ўзаро нейтраллаш имконияти ҳам муҳим», — дейди тадқиқот ҳаммуаллифларидан бири Фикаду Тафессе.

Унинг сўзларига кўра, тўлиқ эмланган фуқаронинг касалликка чалинишида организм коронавируснинг ўзгарувчанлиги ҳақида маълумотга эга бўлади ва «антитаналар тўпламининг қўшимча мураккаблик даражасини яратади».
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Олимлар COVID-19 дан «супериммунитет» олиш усулини аниқлади