17:23 / 31.01.2022
1 021

Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота ҳокимини лавозимидан бўшатди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота ҳокимини лавозимидан бўшатди
Фото: «РИА Новости»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота ҳокими Бакитжан Сагинтаевни лавозимидан озод этди, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати. Сагинтаев ўрнига бугунга қадар Қозоғистон Миллий банкини бошқариб келган Ерболат Досаев тайинланган.

Сагинтаевнинг ишдан бўшатилишига «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» дея изоҳ берилган. У 2019 йилнинг июнидан буён Олмаота ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди. 2000 йиллар бошида у Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобатни ҳимоя қилиш агентлигида аввал раис ўринбосари, сўнгра агентлик раҳбари лавозимларида ишлаган. 2008—2012 йилларда Павлодар вилояти ҳокими, 2012—2014 йилларда савдо ва иқтисодий тараққиёт вазири, 2014—2016 йилларда эса бош вазир ўринбосари бўлган. 2016 йилда Қозоғистон бош вазири этиб тайинланганди.

Ерболат Досаев Миллий банкни 2019 йил февралидан буён бошқариб келаётган эди. 2000 йилларда у молия ва соғлиқни сақлаш вазири, 2010 йилларда иқтисодиёт вазири лавозимларига фаолият юритган. 2017 йилнинг октябрида Миллий банк бошқарув кенгаши таркибига кирганди.

Январь бошида юзага келган норозилик намойишлари оқибатида Олмаота энг кўп зарани кўрган. Тартибсизликлар натижасида дўкон ва банкоматлар вайрон қилинган, шаҳар ҳокимлиги биноси, президентнинг эески қароргоҳои ва аэропорт эгаллаган. Айрим биноларда ёнғин чиққан.

Мамлакатдаги кескинлик муносабати билан Тўқаев КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти)га мурожаат қилиб, ёрдам сўради. Ташкилот чекланган муддатга республикага тинчликпарвар контингент юборди. Шунингдек, Тўқаев тартибсизликлар сабабларини ўрганувчи, айбдорларни аниқловчи ва жавобгарликка тортувчи тергов гуруҳини тузишни буюрди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, тартибсизликлар иштирокчилари хорижда малака оширган.

Қозоғистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, махсус операциялар давомида 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинган, 26 нафар «қуролли жиноятчи» ўлдирилган, яна 18 нафари ярадор қилинган. Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликлар, шунингдек, террорчилик актларини содир этиш бўйича тергов доирасида жиноий иш қўзғатди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота ҳокимини лавозимидан бўшатди