Фото: Қизғизистон президенти матбуот хизмати
Қирғизистон Олий судининг раиси Нургул Бакирова ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизматига таяниб, «24.кг» хабар берди.
Қайд этилишича, 31 январь куни Бакирова ўз хоҳиши билан истеъфога чиқишга қарор қилган. Истеъфо сабабларига аниқлик киритилмаган.
Бакированинг ўзи бу мамлакат янги конституциясида кўрсатилган ўзгаришлар билан боғлиқлигини айтган.
«Янги конституцияда Олий суд раисини сайлаш тартиби тубдан ўзгартирилди. Илгари раис Қирғизистон республикаси Олий суди судьялари томонидан уч йил муддатга сайланган бўлса, янги конституцияга кўра, раис Судьялар кенгашининг таклифига биноан Юқори кенгаш депутатларининг розилиги билан президент томонидан беш йил муддатга тайинланади», — дея тушунтирди Олий суд раиси.
Нургул Бакирова 2021 йилнинг 22 апрелида Олий суд раиси этиб сайланган эди. У бунгача раис ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Олий суднинг собиқ раиси Гулбар Калиевага нисбатан март ойида коррупция бўйича жиноий иш очилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда