date
views 3 882

Туркистонда чўпон мингдан ортиқ қўйи билан бирга ҳалок бўлди (видео)

Туркистонда чўпон мингдан ортиқ қўйи билан бирга ҳалок бўлди (видео)
Фото: «Mnews»
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида ёнғин оқибатида 1000 дан ортиқ қўй нобуд бўлди. Воқеа ҳақида Қозоғистон ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Бугун, 31 январь куни соат 7:15 да 101 хизматига Байдибек туманидаги Алгабас қишлоғидан 5 километр нарида, деҳқон хўжалиги ҳудудидаги чорва учун мўлжалланган икки қаватли қурилмада ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Бинонинг биринчи қаватида қўйлар, иккинчи қаватида ем-хашак сақланган.

Ёнғин оқибатида жами 1150 бош қўй нобуд бўлиб, 150 тонна тойланган пичан ёниб кетган. Қутқарувчилар ҳалок бўлган чўпоннинг жасадини ҳам топишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркистонда чўпон мингдан ортиқ қўйи билан бирга ҳалок бўлди (видео)