Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга ўзбекистонликларни қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ишларга жалб қилишга оид сўров юборди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
2021 йил кузидан буён икки мамлакат ўртасида Ўзбекистондан ишчиларни Россия қурилишларига олиб келиш бўйича пилот дастури амал қилади.
Декабрь ойида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республиканинг мингдан зиёд фуқароларини ўша пилот лойиҳа доирасида агросаноат мажмуалари корхоналаридаги ишларга жалб қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаганди.
“Қурилиш вазирлигидан ташқари пилот лойиҳасида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам иштирок этади. Улар расман билдиришди (хоҳиш – таҳр). Биз ҳозир улардан кишилар сонини кутяпмиз” – деган агентлик вакили.
Қайд этилишича, ишга жойлашиш учун фуқароларга махсус тиббиёт картаси лозим бўлади. У озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига киришга керак.
“Бу томонларини ҳозир аниқлаштиряпмиз. Келаси ҳафта аниқ маълумот бўлади, февралда, ўйлайманки, бу лойиҳа ҳам ишга туширилади”, - деди РИА Новости суҳбатдоши.
Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, ишчи кучлар кўпроқ сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, чорвачилик ҳамда озиқ-овқат ва қайта ишловчи саноатга керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда