Фото: Reuters
АҚШ Давлат департаменти Украина атрофида вазият кескинлашиши мумкинлиги сабабли ўз дипломатларининг оилаларига Беларусни тарк этишни тавсия қилди.
«Давлат департаменти 2022 йил 31 январда давлат хизматчиларининг оила аъзоларига ушбу давлатни тарк этиш тўғрисида тавсия берди», — дейилади идора баёнотида.
Қўшма Штатлар минтақадаги вазиятни «олдиндан айтиб бўлмайдиган» деб баҳолади ва америкаликларга Беларусга саёҳат қилишдан бош тортишни тавсия қилди.
Аввалроқ, 24 январь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Германия Киевни айрим дипломатлар ва оила аъзоларининг кетиши ҳақида хабардор қилгани ҳақида хабар берган эди. Кейинроқ Канада ўз дипломатларини эвакуация қилишини эълон қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский дипломатларнинг мамлакатни тарк этишини хато деб ҳисоблашини айтди. Унинг таъкидлашича, Украина «Титаник» эмас. «Бу ҳурматли давлатлар ҳукуматларининг хатоси, дейишга ҳаққим йўқ. Менимча, бу биз учун, Украина учун хато», — деди президент.
Кремль Киев ва ғарб давлатларини Донбассда провокациялар тайёрлашда айблаб, Россия Украинага бостириб киришни режалаштирмаётганини таъкидлаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда