13:42 / 01.02.2022
1 018

Австралияликларга зудлик билан Украинани тарк этиш тавсия қилинди

Австралияликларга зудлик билан Украинани тарк этиш тавсия қилинди
Фото: «Ib.ua»
Австралиянинг Киевдаги элчихонаси ўз фуқароларига Украинага бормаслик ва у ерда бўлиб турган австралияликларга мамлакатни қисқа муддатларда тарк этишни тавсия қилди.

«Биз австралияликларга қуролли зиддият хавфи юқорилиги сабаб Украинага бормасликни тавсия қиламиз. Элчихонамиз ходимларининг оила аъзолари мамлакатни тарк этган. Украинада бўлиб турган австралияликларни тижорий ёки бошқа шахсий транспортда мамлакатни тарк этишга чақирамиз. Авиапарвозлар қисқа муддатларда тўхтатилиши мумкин», — деб ёзади Австралиянинг Украинадаги элчиси Брюс Эдвардс ўзининг Twitter’даги саҳифасига.

Австралия ҳукуматининг консуллик маълумотлари сайтига кўра, Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги Украинадаги Австралия фуқаролари учун рўйхатга олиш порталини очган бўлиб, улар хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз манзилини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Хабарда таъкидланишича, хавфсизлик шартлари тез орада ўзгариши мумкин.

«Консуллик хизматлари ва австралияликларга консуллик ёрдамини кўрсатиш имкониятимиз минтақадаги вазият сабаб чекланиб қолиши мумкин», — дейилади хабарда.

Аввалроқ The New York Times газетаси 2022 йил бошида Россия Украинадан ўзининг дипломатик ходимлари оилаларининг аъзоларини олиб чиқиб кетганини ёзганди. Нашр маълумотларига кўра, Киевдаги элчихона ва Лвовдаги консулликдан жами 50 яқин одам кетган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги газетанинг ушбу мақоласига нисбатан «Россиянинг Киевдаги элчихонаси штат режимида ишлаётганини» билдирган.

Январь охирларида АҚШнинг Киевдаги элчихонаси америкаликларни зудлик билан Украинани тарк этишга чақирганди. Бундан ташқари, Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Украинага боришдан тийилишга чақирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралияликларга зудлик билан Украинани тарк этиш тавсия қилинди