
Фото: Сергей Мамонтов/РИА «Новости»
Польшалик адвокат Томаш Вилинский Беларусь раҳбари Александр Лукашенкога қарши Ҳаагадаги Халқаро жиноят судига даъво аризаси билан мурожаат қилди. Бу ҳақда беларуслик мухолифатчи Павел Латушко ўз Telegram-каналида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Вилинский декабр охирларида Польша миллий прокуратурасига ариза берган. У аризасида Лукашенко ва унинг режимини геноцид ва инсониятга қарши жиноятларда айблаган. Кейинроқ худди шундай ариза Ҳаага судига ҳам берилган.
"Ариза 160 саҳифа ҳуқуқий асос ва 40 минг саҳифа иловадан иборат. Ариза Беларусь фуқаролари ҳамда Павел Латушко номидан берилган", – дейилади хабарда.
Лукашенкодан ташқари, Беларусь куч ишлатиш тизими ходимлари ва ҳокимият органлари вакиллари ҳам жиноятлар содир этишда айбланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар