990
БМТ: «Толибон» 2021 йилнинг августидан бери собиқ ҳукумат ва куч тузилмаларининг 100 дан ортиқ аъзосини қатл этган
Фото: AP Photo
2021 йилнинг август ўрталарида Афғонистонда ҳокимият тепасига «Толибон» келганидан бери мамлакат ҳукуматининг собиқ аъзолари, хавфсизлик хизмати ходимлари ва хорижликлар билан ишлаган 100 нафардан ортиқ фуқаро ўлдирилган. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди, деб хабар беради Associated Press.
Гутерришнинг сўзларига кўра, «Толибон» собиқ ҳукумат ва коалиция кучларига боғлиқ инсонларга «умумий амнистия» эълон қилганига қарамай, қурбонларнинг камида «учдан икки қисми» толиблар ёки уларга боғлиқ одамлар томонидан судсиз қатл этилган.
Шу билан бирга, Гутерришнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги ҳисоботида келтирилишича, ташкилотнинг Афғонистондаги сиёсий миссияси ИШИДга боғлиқ камида 50 киши судсиз қатл этилгани тўғрисида «ишончли даъволарни» қўлга киритган.
Гутерришнинг қўшимча қилишича, БМТ миссияси, шунингдек, собиқ ҳукумат аъзолари ва коалиция кучлари билан ҳамкорлик қилган инсонларнинг «мажбуран йўқотилиши ҳамда яшаш ва жисмоний дахлсизлик каби бошқа ҳуқуқларининг бузилиши» ҳақида ҳам ишончли маълумотларни олган.
Таъкидланишича, мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва ОАВ ходимларига «ҳужум қилиш, қўрқитиш, таъқиб қилиш, ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш ва ўлдириш» давом этмоқда.
Фуқаролик жамиятининг саккиз нафар фаоли ўлдирилган — уч нафари «Толибон», уч нафари ИШИД экстемистлари томонидан. Шуниндек, яна 10 нафари толиблар томонидан ҳибсга олинган, калтакланган ва таҳдидларга учраган. Икки нафар журналист ўлдирилган ва яна икки нафарига номаълум қуролланган шахслар томонидан жароҳат етказилган.
Бош котибнинг сўзларига кўра, БМТ миссияси вақтинчалик ҳибсга олиш, калтаклаш ва таҳдид қилиш каби 44 та ҳолатни қайд этган бўлиб, уларнинг 42 таси толиблар иштирокида содир бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда