Фото: Zuma Press
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг биринчи марта мамлакатдаги раҳбарлик лавозимларига аёллар тайинланганини эълон қилди. Тегишли баёнот сешанба куни кечқурун Twitter'да, ҳаракат томонидан тузилган Афғонистон муваққат ҳукуматида ахборот ва маданият вазири ўринбосари этиб тайинланган Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг саҳифасида эълон қилинди.
«Муваққат Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг фармойиши билан доктор Малалай Раҳим бутун мамлакатдаги ягона акушерлик ва гинекология муассасаси бўлган «Малалай» ихтисослаштирилган туғуруқхонасига (Кобул шаҳридаги) директор этиб тайинланди. Вазирлик таклифи ва муваққат ҳукуматдаги бош вазирнинг розилиги билан доктор Ариан Шаҳрор гинекология клиникаси директори этиб тайинланди», дейилади хабарда.
Ушбу тайинловлар олдидан ҳаракат аъзоларининг қатор давлатлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан кўплаб учрашувлари бўлиб ўтди, уларда, хусусан, аёлларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки масаласи кўтарилди.
БМТ маълумотларига кўра, халқаро ҳамжамиятнинг фаол қўллаб-қувватлаши туфайли сўнгги 20 йил ичида Афғонистонда туғруқ вақтида ўлим кўрсаткичи 2000 йилдаги ҳар 100 минг ҳолатдаги 1 450 та ўлимдан 2019 йилдаги 638 ўлим ҳолатигача камайди. Шунга қарамай, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...