Фото: Cпл. Бреннон Taylor
Вашингтон Польшага 2 мингдан ортиқ ҳарбийларини юбориш ниятида. Бу ҳақда республика Миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох «Польша радиоси» эфирида маълум қилди.
«Биз америкалик аскарларга таянамиз ва бу борада музокаралар ўтказилган. Америкаликлар 8,5 мингдан ортиқ аскарини бутун Шарқий Европага жўнатишини эълон қилди. Афтидан, бизга 2,5 минг қўшимча аскар келади», — дейди у.
Маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатда 5,5 мингга яқин АҚШ ҳарбийлари жойлашган. Сўнгги ойларда Вашингтон ва Брюссель Москвани Украинага нисбатан «босқинчилик» ҳаракатларига тайёргарлик кўриш ва ўзининг Шарқий Европадаги иштирокини кучайтиришда айбламоқда.
АҚШ, Буюк Британия, Канада ғарб ОАВларининг Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани тўғрисидаги хабарлар фонида Киевга ёрдам беришини маълум қилган. АҚШ президенти Жо Байден яқин кунларда Шарқий Европага америкалик ҳарбий жўнатилишини билдирган.
Россия бир неча ойдан бери Украина чегараларига қўшин тўпламоқда, бу эса Ғарб давлатларининг Россия Украинага бостириб киришга тайёрланаётгани ҳақидаги тахминларига сабаб бўлмоқда. Москва буни қатъиян рад этиб, қўшинларнинг ўтказилишини машқлар билан изоҳлайди. Ғарб давлатлари Россия Украинага бостириб кирса, унга қарши санкциялар қўллашга ваъда бермоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...