Фото: Getty Images
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази олимлари коронавируснинг омикрон штаммини юқтирган одамлар терисида сезила бошлаган симптомлар ҳақида хабар берди.
Олимлар омикроннинг касаллик белгиларини теридаги тошмалар, терининг қуруқлашиши ва ранги ўзгариши билан боғлади. Мутахассислар ушбу штамм билан касалланганлар орасида қоннинг кислород билан тўйиниш даражаси пастлигидан келиб чиқадиган терининг рангпар, кул ранг ёки кўкарган тусга кириши ҳолатларига эътибор қаратди.
CDC бу «огоҳлантириш» белгиси эканини таъкидлаб, бундай ҳолатларда дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш зарурлигини қайд этган.
Шунингдек, агентлик терида қизил иссиқлик тошмаларининг тошишига эътибор беришни тавсия қилди. Бундай тошмалар кўпинча тирсаклар ва тиззаларда, қўл ва оёқларнинг орқа қисмида пайдо бўлади.
Мутахассислар, шунингдек, лабларнинг қуриши, оғриши, қуёш нуридан энг кўп таъсирланадиган бўйин териси ва кўкрак олд қисмидаги терининг қуруқлашишига эътиборсиз бўлмасликка чақирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...