Фото: «АКИpress»
Қирғиз Республикасининг Тожикистондаги элчиси Жаниш Рустенбеков президент Садир Жапаровнинг фармони билан лавозимидан олинди. Бу ҳақда бугун, 2 февраль куни президент администрацияси матбуот хизмати хабар берди.
Рустенбеков 2018 йилнинг декабрида Тожикистонга элчи қилиб жўнатилганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 январь куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида низо келиб чиқиб, ҳар ики томон ҳарбийлари ўртасида отишма юз берганди. Автоматлар билан бирга миномётлар ҳам ишга солинган тўқнашувлар давомида икки киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Маълумотларга кўра, Қирғизистонда прокуратура Тожикистондаги ОАВ хабарини кўчириб эълон қилган маҳаллий ОАВ устидан жиноят иши очган. Хабарда қуролли низони қирғиз ҳарбийлари бошлагани ёзилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...