Инструктор харковлик аёлларга қуролдан фойдаланишни тушунтирмоқда. Аёллардан ташкил топган мазкур гуруҳ ҳар ҳафта шу каби машғулотларда учрашади
Фото: AP Photo
Россия ҳарбий техникаларининг чегара яқинига жойлаштирилиши ва Россия ва Ғарб ўртасидаги зиддиятнинг чуқурлашуви фонида украиналиклар босқинчилик ҳаракатларига жиддий тайёргарлик кўришни бошлади. Мамлакатда Ҳудудий мудофаа кучлари — Украинада 2014 йилда пайдо бўлган ва жорий йилда Қуролли кучларнинг бевосита таркибига киритилган кўнгиллилар бўлинмаси учун саралаш ишлари кетмоқда. Украина миллатчилари ташландиқ қурилиш майдонларида турли манёврларни машқ қиляпти, Киевда эса жанговар тажрибага эга инструкторлар жанг қилишни хоҳловчиларга Калашников автоматининг ёғоч моделларида тактикани ўргатмоқда.
Урушга тайёрланаётган кўнгиллилар — Украина ватанпарварлик ОАВларининг қаҳрамонларига ва бир вақтнинг ўзида Россия пропагандасининг антиқаҳрамонларига айланган. Дунёнинг қолган қисми учун уларнинг сафарбарлиги Россия ва Украина ўртасидаги уруш реал истиқболда амалга ошиши мумкинлигининг ёрқин далилидир. Meduza тайёргарликлар қай даражада кетаётгани тасвирланган суратларни тўплаб, тақдим этди.
Ҳудудий мудофаа кучлари ўқувчилари — Украина Қуролли кучлари таркибидаги кўнгилли бўлинма — Калашников автоматини йиғишни ўрганмоқда
Фото: AP Photo
Ҳудудий мудофаа кучлари иштирокчилари Харковдаги машқлар жараёнида
Фото: AP Photo
Ҳудудий мудофаа кучлари кўнгилли бўлинмасининг иштирокчилари Харковдаги ўқув машғулотлари олдидан саф тортди
Фото: AP Photo
Украинадаги ултраўнгчилар гуруҳи иштирокчилари Харковдаги ташландиқ биноларда ҳужумни қайтаришни машқ қилмоқда
Фото: AP Photo
Захирадагилар учун Киев яқинидаги полигонда ўтказилган ҳарбий машғулотлар
Фото: EPA
Украина фуқаролари ўрмонда омон қолиш техникаси машғулотларида, Киев.
Фото: AFP
Миллий гвардиянинг «Азов» ўта миллатчи баталони фахрийлари томонидан ташкил этилган машғулотлар. Улар Донбассдаги жанговар ҳаракатларида фаол иштирок этган
Фото: Reuters
Киевдаги машғулот: ҳарбий инструктор ва Калашников автоматикнинг ёғоч моделини кўтариб олган фуқаролар. Бу каби машғулотларни жанговар тажрибага эга «Умумий қаршилик» жамоатчилик ташаббуси иштирокчилари ўтказмоқда. Кўнгиллилар жанг тактикаси ва тўғри тиббий ёрдам кўрсатишга ўргатилади.
Фото: AFP
АҚШ, Буюк Британия, Канада ғарб ОАВларининг Россия Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани тўғрисидаги хабарлар фонида Киевга ёрдам беришини маълум қилган. АҚШ президенти Жо Байден яқин кунларда Шарқий Европага америкалик ҳарбий жўнатилишини билдирган.
Россия бир неча ойдан бери Украина чегараларига қўшин тўпламоқда, бу эса Ғарб давлатларининг Россия Украинага бостириб киришга тайёрланаётгани ҳақидаги тахминларига сабаб бўлмоқда. Москва буни қатъиян рад этиб, қўшинларнинг ўтказилишини машқлар билан изоҳлайди. Ғарб давлатлари Россия Украинага бостириб кирса, унга қарши санкциялар қўллашга ваъда бермоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди