09:47 / 04.02.2022
1 262

Елизавета II ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бизнесга қўл урди

Елизавета II ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бизнесга қўл урди
Фото: Elle
Ёш муаммо эмас. 95 яшар Буюк Британия қироличаси кетчуп ва жигарранг соус ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб ёзади Elle.

The Sun нашрининг ёзишича, қиролича ишлаб чиқаришни йўлга қўйган маҳсулотни нонушта ёки куннинг ҳар қандай вақтида истеъмол қилиш мумкин. Шунингдек, кетчуп хурмо, олма шарбати, хушбўй зираворлар ва сирка билан бойитилган.

Фото: Elle
Барча зираворлар қироличанинг Сандрингемдаги Норфолк мулкида етиштирилади ва фақат табиий маҳсулотлардан иборат. Соусларнинг сотувга чиқарилиш санаси ҳали эълон қилинмаган.

Бу қироличанинг биринчи озиқ-овқат бизнеси эмас. Букингем саройи 2020 йилда спиртли ичимликлар брендини ишга туширган. Қироллик оиласи ишлаб чиқарган ичимлик Лондондаги боғларда етиштирилган маҳсулотлардан тайёрланади ва дўлана, лимон вербена, тут ва дафна барглари билан бойитилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Елизавета II ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бизнесга қўл урди