АҚШ ҳарбийлари Сурияда ИШИД раҳбари Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайшийни йўқ қилди. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден ўз баёнотида маълум қилди.
«Кеча тунда менинг буйруғим билан АҚШ ҳарбийлари Сурия шимоли-ғарбида Америка халқи ва иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш ҳамда дунёни хавфсизроқ жойга айлантириш мақсадида аксилтеррор операциясини муваффақиятли ўтказди», — дейилади давлат раҳбари баёнотида.
Президент шунингдек, барча америкалик ҳарбийлар операциядан қайтганини қўшимча қилган.
Бундан ташқари, Байден ўзининг Twitterдаги саҳифасида ўзи, вице-президент Камала Харрис ва президентнинг миллий хавфсизлик гуруҳи аъзолари акс этган суратни жойлаштирган. Суратга ёзилган изоҳда айтилишича, улар ал-Қурайшни йўқ қилиш операциясини кузатиб туришган.
ИШИД раҳбари жойлашган уч қаватли уй жиддий шикастланган. Бунга катта эҳтимол билан ИШИД бошлиғи ўзини портлатиб юбориши сабаб бўлганини таъкидланган. Нашрнинг ёзишича, операцияда йигирмага яқин махсус кучлар, ҳарбий вертолётлар, дронлар иштирок этган.
Ал-Қурайший 2019 йил октябр ойида Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўлимини тасдиқлаганидан сўнг ИШИД раҳбари этиб сайланган эди. Пентагон махсус операция ал-Бағдодийнинг бошпанаси жойлашган Идлиб вилоятида ўтказилганини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди