Фото: VCG via Getty Images
Хитой ҳукумати Олимпиада бюджети 3,9 миллиард долларни ташкил этганини билдирган, бундан 880 миллион долларини ХОҚ қоплайди.
Business Insider нашри ҳақиқий рақамлар бундан ўн баравар кўплигини таъкидламоқда. Мусобақалар арафасида тезюрар темирйўл очилган.
Fuxing поезди соатига 350 км тезликда ҳаракатланади ва 5G тармоғига эга. У спортчиларни Олимпия қишлоғидан мусобақаларга уч соат ўрнига 50 дақиқада етказади. Бу лойиҳа 9,2 млрд долларга тушган.
Олимпиячилар қишлоғи қурилиши учун яна 3,16 млрд доллар сарфланган. Бундан ташқари, Осиёдаги энг катта коньки учиш стадиони қурилиши учун 175 миллион доллар кетган.
Бобслей, скелетон, тоғ чанғиси майдонлари учун 442,9 миллион доллар, қишки ўйинлар учун махсус қурилган Пекиндаги метро линияси учун 773,5 миллион доллар сарфланган.
Олимпиада билан боғлиқ яна 50 лойиҳа қурилиши учун 5,18 млрд доллар харажат қилинган. Чжанцзякоу шаҳри аэропортига олиб борадиган янги шосселар қурилиши учун 15 млрд доллар кетган.
Тарихдаги энг қиммат қишки Олимпиада эса 2014 йилда Сочида ўтказилган ўйинлар ҳисобланади. Россия Сочи Олимпиадасига 59,1 млрд доллар сарфлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди