
Суриялик рассом Қуръони Каримнинг матога тикилган ноёб нусхасини яратди. Хабарларга кўра, бу Қуръоннинг матога тикилган илк тўлиқ Қуръони каримдир. Асар Миср пойтахтида ўтказилаётган 53-халқаро Қоҳира китоб кўргазмасида намойиш этилмоқда.
Муҳаммад Моҳир Хазарий мазкур Мусҳафни тайёрлаган суриялик хаттот ва рассомдир. У ишни 2000 йилда бошлаган ва уни тугатиш учун 12 йил керак бўлган. Нусхада Усмон Тоҳа хаттотлиги усули қўлланилган ва 12 жилддан иборат бўлиб, китобнинг ўлчами 80х60 см ва умумий оғирлиги 200 кг эканлигини айтилган.

Ҳар бир жилдда Қуръони каримнинг 2,5 жузъи (қисми) мавжуд. Сўнгги бир неча йил ичида ғайриоддий Қуръон Эрон, Сурия, Ливан, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатардаги кўргазмаларда намойиш этилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар