date
views 862

Туркия парламенти Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Туркия парламенти Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди
Туркия парламенти Озарбайжон билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш бўйича Шуша декларациясига оид қонунни қабул қилди. Мазкур қонунни парламентдаги 581 нафар депутатларининг 266 нафари маъқуллаган, 11 нафари эса рад этган.

2021 йилнинг июнь ойида қабул қилинган Шуша декларацияси икки давлат ўртасидаги муносабатларни иттифоқчилик даражасига кўтаришни назарда тутади.

Декларацияда таъкидланишича, учинчи давлат томонидан Туркия ёки Озарбайжоннинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва чегара хавфсизлигига таҳдид бўлган тақдирда, томонлар бир-бирларига ёрдам кўрсатади.

1 февраль куни Озарбайжон парламенти ҳам икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларини назарда тутувчи Шуша декларациясини қабул қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия парламенти Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонунни қабул қилди