09:20 / 05.02.2022
2 666

Тўрт оёқлаб юрадиган қиз оёққа турди

Тўрт оёқлаб юрадиган қиз оёққа турди
Владикавказлик жарроҳ Казбек Кудзаев интернетда тожикистонлик қизалоқ Мавлуданинг эмаклаб юрганини кўриб ҳар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беришга қарор қилди, деб ёзади Sputnik Узбекистан нашри.

Шифокорнинг ўзи Инстаграм саҳифасида «Улар жуда камбағал. Оиладаги 4 нафар фарзанднинг барчаси мия фалажи билан боғлиқ касаллик билан касалланган, аммо унинг аҳволи оғирроқ», — дея изоҳ қолдирган.

Шифокорнинг таъкидлашича, анестезиолог, ҳамширалар ишига ҳақ тўлаш ва бошқа ҳаражатлар «Доктор Кудзаев мактаби» томонидан қопланади, ҳатто қиз касалхонадан чиқарилгандан сўнг унинг мактаби шифокорлари беморга квартирада ижарада туришига ҳам ёрдам беришади. Казбек операцияни 13 январ куни ўзи амалга оширди, у тўрт ярим соат давом этди.

Жарроҳнинг сўзларига кўра, қиз ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ ҳозирча туриш унга қийинчилик туғдирмоқда. Операция қилинган Мавлуда компрессор-чалғитувчи аппаратда, у Владикавказда уч ой реабилитацияда бўлади.

«Менимча, у икки ҳафта давомида клиникада ётади. Кейин биз квартирани ижарага оламиз ва улар Илизаров аппарати олиб ташланмагунча у ерда яшайдилар. У энди тўрт оёқда юрмайди, бу эса жуда катта иш», — деди шифокор.

Шифокор шу пайтгача 10 мингдан ортиқ бепул операцияларни амалга оширган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўрт оёқлаб юрадиган қиз оёққа турди