07:00 / 06.02.2022
1 336

Лукашенко президентликдан қачон кетиши мумкинлигини айтди

Лукашенко президентликдан қачон кетиши мумкинлигини айтди
Фото: AP
Беларусь президенти Александр Лукашенко давлат раҳбарлигидан кетиши шартини айтди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда вазият барқарорлашганида ўз лавозимини тарк этади.

Лукашенко Беларусни яна қанча вақт бошқаришни мўлжаллаётгани тўғрисидаги саволга у уруш ёки 2020 йилдаги каби воқеалар юз берадиган бўлса «ҳар доим» бошқаришини айтди.

Унинг фикрича, мамлакат Лукашенконинг ўрнини эгаллайдиган инсонни аниқлаб олиши керак.
«Ҳаммаёқ тинч бўлса, сиз айтаётган "ким, ким"ни аниқлаймиз», — деди Беларусь президенти.

Александр Лукашенко ўзини умрининг охиригача давлат раҳбари бўлган Леонид Брежневга қиёслади.
«Ҳозир у нафақат вазиятга, атрофидаги одамларга ҳам боғланганини тушуняпман, уни қўллаб-қувватлашган», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко президентликдан қачон кетиши мумкинлигини айтди