Фото: Беларусь президенти матбуот-хизмати
Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина ҳеч қачон Беларусь билан уруш қилмаслигини айтди.
«Украина биз билан ҳеч қачон урушмайди. Уруш бўлса, узоғи билан уч-тўрт кун давом этади. У ерда бизга қарши жанг қиладиган ҳеч ким йўқ. Бизга кўрсатишаётган автомат кўтарганлар эса ёғоч автоматларда машқ қилишяпти»,— деди Александр Лукашенко «Соловьев Live» YouTube-каналига берган интервьюсида.
«Биз қандайдир ядровий ёки бошқа қурол тўғрисида гапирмаяпмиз. Бизга тегишмагани маъқул. Бизга тегманг»,— деди Беларусь президенти.
Унинг сўзларига кўра, Украина Беларусь, биринчи навбатда Россия билан уруш қилиш истиқболсиз эканлигини тушунади.
Аввалроқ Лукашенко Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашуви чоғида Беларусь Россиянинг қўллаб-қувватлови остида замонавий қуролланиш марказини ташкил этишга тайёрлигини билдирганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди