1 311
WP: Россия босқин учун зарур кучларнинг қарийб 70 фоизини Украина чегараларига тортиб келди
Фото: «Военное дело»
Россия кенг кўламли босқин учун зарур куч ва воситаларнинг қарийб 70 фоизини Украина чегараларига тортиб келиб бўлди. Бу ҳақда The Washington Post манбаларига таяниб хабар берди. Reuters, The New York Times ва бошқа Ғарб ОАВлари ҳам худди шундай баҳо бермоқда.
Чегара зонасида ҳар бири 750 нафар аскардан иборат 83 та батальон-тактик гуруҳлар тайёр ҳолга келтирилган. Яна 14 таси йўлда. Шу билан бирга, икки ҳафта олдин бундай гуруҳлардан 60 та борлиги қайд этилганди, деб ёзади нашр.
Бундан ташқари, 20-30 та Россия кемаси Қора денгизда турибди. The Washington Post газетасига кўра, Россия «соҳил бўйлаб десант ҳужумларини бошлаши мумкин». Умумий ҳисобда Россия 100-130 минг ҳарбийни Украина чегараларига тортиб келган, дейди газета манбалари.
Ғарб нашрлари қайд этишича, агар Россия Киевга бостириб кирса, Украина пойтахти «бир неча кун ичида қулайди». АҚШ ҳисоб-китобларига кўра, урушда йўқотишлар Украина ҳарбийлари ўртасида 5-25 минг кишини, Россия ҳарбийлари орасида 3-10 минг, тинч аҳоли орасида эса 25-50 минг кишини ташкил қилиши мумкин. Ғарб матбуотига кўра, босқин содир бўлса, гуманитар инқироз ва миллионлаб қочқинларнинг Европага кўчиши юз беради.
Аввалроқ The New York Times манбаларига таяниб, Россия Украина ҳудудига бостириб киришга ҳали тайёр эмаслиги, аммо ҳарбий операцияга тайёргарликнинг якуний босқичида экани ҳақида хабар берганди.
Бир неча ойдан буён Ғарб сиёсатчилари ва оммавий ахборот воситалари Россия Украина билан чегараси яқинида ҳарбий кучлар тўплаётгани ҳақида хабар бермоқда, уларнинг фикрича, бу босқинга тайёргарлик бўлиши мумкин. Агар Украинага ҳужум бўлса, Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар қўлламоқчи.
Россия ҳукумати Украинага ҳужум қилмоқчи эмаслигини айтиб, чегара яқинида ҳарбий қисмларнинг жойлаштирилишини оддий машғулотлар билан изоҳламоқда.
4 февраль куни Американинг Bloomberg агентлиги ўзининг сайти орқали «Россия Украинага бостириб кирди» сарлавҳали хабарни эълон қилиб юборди. Кейинроқ агентлик хатосини тан олиб, сарлавҳани ўчириб ташлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Родри "Олтин тўп" учун сўровномада кимга овоз бергани маълум бўлди