
Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) Қатар расмийларини жорий йил мамлакатда ўтказиладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати вақтида стадионлар бўйлаб спиртли ичимликлар сотувига рухсат беришга ундамоқда.
Қатар расмийлари спорт мусобақаси вақтида мамлакатда спиртли ичимликларга бўлган тақиқни юмшатиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилган. Бироқ улар якуний қарорга келишмаган.
Маълумот учун: Қатарнинг юқори даражадаги меҳмонхоналари ва қарийб барча ресторанларида алкоголь маҳсулотларини сотиш ва истеъмол қилиш тақиқланган. Фақатгина хорижлик резидентлар учун Доҳанинг чекка ҳудудларидаги Qatar Airways компаниясига қарашли омборларда уйда истеъмол қилиш учун спиртли ичимликлар сотилади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йил Қатардаги мундиаль ташкилий қўмитаси бош котиби Ҳасан ал-Тавади турнир давомида кўчаларда, жамоат жойлари ва стадионларда алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш тақиқланишини маълум қилганди.
«Алкоголь маҳсулотларини кўчаларда, жамоат жойларида, майдонларда истеъмол қилиш тақиқланади. Бу якуний қарор. Биз стадионлар ва унинг атрофида алкоголь тарқатилишига қаршимиз. Урф-одатларимиз ҳамда Қатар қонунчилигига риоя қиламиз», – деган эди Ҳасан ал-Тавади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг