«Айиқ кўланкаси». Россия–Украина зиддияти мавзусида Enrico Bertuccioli чизган карикатура.
АҚШ Бирлашган штаби бошлиғи, генерал Марк Милли Конгресснинг ёпиқ мажлисида Россия Украинага уруш бошласа, Киев душманга қарши қанча муддат қаршилик кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Fox News.
Генералга кўра, Россиянинг кенг миқёсдаги ҳужуми оқибатида Украина 72 соат ичида мағлубиятга учрайди. Қирғинбарот оқибатида Украинадан 15 минг, Россиядан 4 минг ҳарбий хизматчи ҳалок бўлади.
Генералнинг ҳисоботини тинглаган конгрессменлар Жо Байден маъмурияти Украинага талаб даражасида ҳарбий кўмак бермаётганидан хавотир билдирган.
Бирлашган штаб бошлиғи М.Миллининг маълум қилишича, АҚШ эҳтимолий урушдан кейин қочқинлар ҳамда муҳожирлар билан боғлиқ инқироз юзага келишига ҳозирлик кўрмоқда. Европа Иттифоқи ҳам ҳарбий ҳаракатлардан жабр кўрган бир неча миллион киши кўҳна қитъа давлатларига қочиб келиши оқибатларини муҳокама қилмоқда.
Аввалроқ «The Washington Post» газетаси ҳам уруш сценарийси борасида ўз тахминини илгари сурган эди. Унга кўра, ўзаро жанглар оқибатида Россиядан 3 мингдан 10 минггача, Украинадан эса 5 мингдан 25 мингга қадар ҳарбий хизматчи қурбон бўлиши мумкин.
АҚШ расмий идоралари разведка маълумотига таяниб хабар беришича, Россия Украинага қарши яқин ҳафталарда бошланадиган кенг кўламли уруш учун тайёргарликни 70 фоизга якунлаган. Айни чоқда, президент Владимир Путин уруш борасида якуний қарор қабул қилмагани, муаммони дипломатик йўл билан ҳал этиш имкони мавжудлиги айтилмоқда.
Хабарларга кўра, Россия Украина билан чегара ҳудудларда 100 минг аскарни сафарбар ҳолга келтирган. АҚШ, Буюк Британия ҳамда НАТО Кремль Украинага бостириб киришни режалаштирмоқда деб ҳисоблайди. Украина маъмурияти ҳам шундай фикрда.
Москва эса ҳужум ҳақидаги баёнотларни рад этмоқда.
Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги эса яқинда Россияни Украинада олий ҳокимиятни алиштириш ва қўшни давлат тепасига кремлпараст сиёсатчиларни келтиришга уринишда айблади.
Аввал хабар берганимиздек, АҚШ раҳбарияти Украинага ҳужум Россия учун ҳалокатли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди