15:31 / 07.02.2022
1 222

Олаф Шольц Германия Украинага қурол етказиб бермаслигини айтди

Олаф Шольц Германия Украинага қурол етказиб бермаслигини айтди
Фото: AP Photo
Канцлер Олаф Шольц Германия Украинага ҳалокатли қуролларни етказиб бериш ниятида эмаслигини айтди. Бу ҳақда у АҚШга учиб кетишидан олдин ARD телеканалига берган интервьюсида маълум қилган, деб ёзади «ТАСС».

«Германия ҳукумати анчадан буён аниқ йўналишга эга: инқирозли ҳудудларга ва Украинага ҳалокатли қуролларни етказиб бермаймиз. Бу каби сиёсатга мендан олдинги канцлер ҳам (Ангела Меркель) содиқ эди ва бу тўғри ҳамда шундай қолади», — дейди Шолс.

Шунингдек, у немис халқи манфаатларига мос келадиган ишни қилиш ва мазкур ҳолатда мамлакат фуқароларининг нуқтаи назарини ифодалаши ўзининг бурчи эканини қайд этган.

Канцлер Болтиқ бўйи мамлакатларида Германия ҳарбийларининг кучайтирилиши мумкинми деган саволга жавоб бермаган. У 10 февраль куни Берлинда Литва президенти Гитанас Науседа, Эстония ва Латвия бош вазирлари Кая Каллас ва Каринш Кришянис билан учрашишини эслатиб ўтган. «Мен учун биз дўстлар сифатида биргаликда бўлишимиз ва ҳаракатларимизни мувофиқлаштиришимиз ҳамда буни оммавий ахборот воситалари орқали қилмаганимиз жуда муҳим», — дейди Шолс.

Ҳукумат раҳбарининг ҳисоблашича, ҳозирда чинакам «инқирозли давр» бошланган. «Менинг Европада урушга йўл қўймаслик бўйича фуқаролар олдида мажбуриятим бор», — дея таъкидлаган у.

Нашрнинг ёзишича, Берлин Киевга қурол етказиб беришга қарши. Шу билан бирга, мамлакат Европа Иттифоқидаги шериклари, айниқса, Польша ва Болтиқ бўйи мамлакатлари, шунингдек, АҚШ томонидан босимга учрамоқда. Украинанинг айрим вакиллари Германияни ҳатто «дўстларини сотишда» айблаган. 4 февраль куни Süddeutsche Zeitung Украинанинг Берлиндаги элчихонаси Германия ТИВга Киев олишни истаётган қуроллар рўйхати келтирилган нота юборганини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олаф Шольц Германия Украинага қурол етказиб бермаслигини айтди