
Фото: Department of State.
АҚШ Давлат департаменти Афғонистон ва Покистондаги «Хуросон вилояти» (ИШИД бўлими) етакчиси Шаҳаб ал-Муҳожирнинг қўлга олиниши ёки жойлашган жойини аниқлашга ёрдам берадиган маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилди. Бу ҳақда Афғонистон халқаро телеканали маълум қилган.
2020 йил июн ойида ал-Муҳожир «Хуросон вилояти» раҳбари бўлди, «ИШИД Афғонистонда содир этилган барча ҳужумлар учун жавобгардир».
Давлат департаментининг даъво қилишича, ал-Муҳожир Афғонистонда партизан операцияларини ташкил қилиш, мураккаб худкушлик ҳужумларини режалаштириш ва амалга оширишда иштирок этган.
Шундай ҳужумлардан бири 2021 йилнинг 26 августида, АҚШ қўшинлари Кобул аэропортидан олиб чиқилишининг сўнгги кунларида, ИШИДнинг худкуш-террорчиси оломонни портлатиб юборганида содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 173 киши, жумладан 13 нафар америкалик аскар ҳалок бўлган.
Давлат департаменти, шунингдек, ҳужум учун жавобгарларни ҳибсга олишга ёрдам берувчи маълумот учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилган.
АҚШ Давлат ДепартаментиАфғонистон ПокистонХуросон ВилоятиШаҳаб ал-МуҳожирИШИД ҲужумлариМуқофот Ваъдаси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар