АҚШ, Италия ва Испания — автомобилда саёҳат қилиш учун энг яхши мамлакатлар деб эълон қилинди. Бу ҳақда Zutobi онлайн платформаси хабар берди.
Таҳлилчилар рейтингни шакллантириш жараёнида 42та мамлакатларнинг ҳаракат хавфсизлиги ва сифати, машинанинг ижарага олиш ва ёқилғи нархларини ўрганиб чиқди.
Маълум қилинишича, АҚШ 7,17 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Бу ерда энг яхши магистраллар ва ўртача автомобиль йўллари тирбандлиги энг паст даражада экани маълум бўлди.
Рейтингнинг иккинчи ўринидан 6,38 балл билан Италия жой эгаллади. Бу мамлакат маданият ва ошхонани қадрлайдиган саёҳатчилар учун мос келади. Италияда йўл сифати ва хавфсизлиги, шунингдек, автомобиль ижараси нархи пастлиги туфайли юқори баллга лойиқ топилган.
Кучли учликдан Испания жой олди (6,34 балл). Саёҳатчилар ушбу мамлакатда ажойиб пляжлар, Барселона ва Мадрид каби тарихий шаҳарлардан баҳраманд бўлишлари мумкин. Автомобиль ижарасининг арзонлиги (кунлик 27 доллар) ва йўл ҳаракати хавфсизлигининг юқори кўрсаткичлари ҳисобга олинган.
Рейтингнинг кучли ўнлигидан Португалия, Словения, Буюк Британия, Швейцария, Франция, Туркия ва Дания ҳам рейтингдан жой олди.
Осиё давлатларидан Япония (21-ўрин), Сингапур (26-ўрин) ва Малайзия (28-ўрин) мамлакатлари мазкур рўйхатга киритилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди