Фото: «Вести»
«Тўғрисини айтиш керак: атом энергетикасисиз Қозоғистон бутун иқтисодиётини йўқотади, инвестицияларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Қозоғистон минтақадаги етакчиликдан маҳрум бўлади». Мамлакат ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев шуларни таъкидлади.
Тўқаев Қозоғистон электр энергияси таъминотида муаммоларга йўлиққанини, қўшни давлатлар энергия тизимлари сифатига қарам бўлиб қолганини таъкидлади.
Энергетика хавфсизлиги масаласини зудлик билан ҳал қилиш керак. «Мутасадди шахслар нега АЭС қурилиши ҳақидаги саволларга жавоб беришдан дипломатларча қутулиб кетишаётганини тушунмайман», — деди Қозоғистон президенти.
Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш масаласи илк маротаба 2019 йилда Тўқаев Россия президенти билан учрашганида кўтарилганди. Ўшанда Владимир Путин Россия лойиҳаси бўйича Қозоғистонга АЭС қуриб беришни таклиф қилган.
Қозоғистон АЭС қуриш учун иккита жойни мўлжаллаяпти — Олмаота вилоятидаги Улкен посёлкаси ҳамда Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Курчатов шаҳри. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди