Reuters Шимолий Кореянинг ракета дастурларини қай тарзда молиялаштираётгани ҳақидаги БМТ ҳисоботини эълон қилди.
БМТ ҳисоботига кўра, Шимолий Корея 2020 йилдан 2021 йил ўрталаригача бўлган оралиқда киберҳужумлар воситасида ўнлаб миллионлик криптовалюта ўғирлаган ва ушбу маблағни ракета дастурини амалга оширишга сарфлаган. Ҳисобот суриштирувчиларининг маълумоти бўйича бу каби киберҳужумлар Пхеньянинг ядро ва ракета дастурини молиялаштиришнинг муҳим ҳамда асосий даромад манбалари ҳисобланади.
КХДР хакерлари
Шимолий Корея хакерлари Шимолий Америка, Европа ва Осиёда камида учта криптовалюта биржасига киберҳужумни муваффақиятли амалга оширган. БМТ ҳисоботида январда киберхавфсизлик масалалари билан шуғулланувчи Chainalysis компанияси томонидан ўтказилган суриштирувга ҳавола берилган. Суриштирув муаллифлари 400 миллион долларлик рақамли активларни ўғирлашга муваффақ бўлган шимолий кореялик хакерлар ортида, шубҳасиз, давлат турганини қайд этган.
2019 йилдаги БМТ ҳисоботида Шимолий Кореянинг киберҳужумлар орқали икки миллиардгача маблағ тўплагани ва уни оммавий қирғин қуроли дастурини амалга оширишга сарфлагани ёзилганди.
Ракета дастури
Гарчи БМТ хавфсизлик кенгаши КХДРга ядро ва баллистик ракеталар синовларини ўтказишни тақиқлаган бўлса ҳам, Пхеньян ташкилот ҳисоботига кўра ўз ҳарбий ядро дастурини амалга оширишда давом этмоқда. Мамлакат дастур учун зарур материаллар ва технологияларни хориждан харид қилмоқда, бунга асосан киберҳужумлардан орттирилган маблағ ва қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш орқали эришилмоқда.
Бундан ташқари, БМТнинг санкцияларни кузатувчи амалдорлари Пхеньяннинг сўнгги вақтларда ракета синовларини амалга оширишни жадаллаштиргани ҳақида гапирмоқда.
Аввал АҚШ КХДРнинг январь ойининг ўзида 9 та ракета синовини амалга оширганини маълум қилган.
«КХДР ўз ракета кучларининг денгиз йўлидаги ихчамлиги, тезкорлиги ва мослашувчанлиги текширган», – дея қайд этган Шимолий Корея ҳукуматига нисбатан қўлланилган санкциялар масалаларига масъул БМТ вакиллари.
Очарчилик
Киберҳужумлардан тушган маблағлар ҳисобидан қуролланишни давом эттираётган КХДРдаги ижтимоий вазият борган сари оғирлашиб бормоқда. Ҳисобот муаллифлари бунга Пхеньяннинг коронавирус пандемияси туфайли чегараларини ёпгани сабаб бўлганини билдирган.
БМТ ҳужжатида мамлакат ичидан ахборотнинг ташқарига чиқиши қийинлашгани туфайли санкция қўлланилган КХДР амалдорларига нисбатан қандай чоралар қўлланилгани борасида маълумотлар топилмагани ёзилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди