Фото: AP
АҚШ президенти Жо Байден ёпиқ мажлислар ва хос суҳбатларда Европа етакчилари ҳақида очиқ фикрлар билдиргани ошкор бўлди. Бу ҳақда NBC телеканали ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Оқ уй етакчиси Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳақида «эшитган қулоққа ёқмайдиган» гап қилган. АҚШ раҳбари инглиз ҳукумати бошлиғини қизиққон ва зардаси қайнаб турадиган арбоб деб таърифлаган.
Франция президенти Эммануэль Макрон афсонавий давлат арбоби Шарль де Голлга ўхшашга интилаётганини қайд этган.
Байден Германиянинг янги канцлери Олаф Шольцга ҳам турлича талқин қилиш мумкин бўлган таъриф берган: Шольц бу – Ангела Меркель эмас...
АҚШ етакчиси Россия президенти Владимир Путинни «ядро қуроли бор-у, лекин дўстлари йўқ йигит» деб атаган.
NBC манбаларига кўра, Байден бугунги Европада таниш чеҳралар (яъни маслакдош сиёсатчилар) камлигидан нолиган.
Сўнгги пайтларда Россиянинг Украинага босқини борасидаги тахминлар халқаро ҳамжамиятни хавотирга солмоқда. Бу борада Ғарб мамлакатларини ягона тўхтамга келтиришга уринган Жо Байденнинг саъй-ҳаракатлари тўлиқ самара берди дейиш қийин. Чунки Европанинг йирик давлатлари сиртдан ҳамфикр кўринса-да, Россия–Украина ихтилофи борасида фарқли позицияларни эгаллаганини сезиш қийин эмас. Таҳлилчиларга кўра, президент Жо Байденнинг иттифоқчиларига нисбатан у қадар хуш келмайдиган таъриф-тавсиф бериши замирида ҳам ўзаро тил топиша олмаслик надомати ётибди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди